Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода энг оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектларида қайта тиклаш ишлари бошланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода энг оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектларида қайта тиклаш ишлари бошланди
Бухоро

Бухорода энг оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектларида қайта тиклаш ишлари бошланди

05.08.2020 62
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Бухоро вилоятидаги энг оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектларида қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ҳукумат уч ой муддатда зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш мумкин бўлган маршрутлардаги маданий мерос объектлари сонини 800 тага етказиш бўйича топшириқ берилган эди. Бу борада Бухоро вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан вилоятдаги маданий мерос объектларини Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари орасида кенг тарғиб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда 2020 йилда Бухоро вилоятида сайёҳлар ташриф буюрадиган объектлар сонини 139 тага етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати” давлат муассасаси ҳамда Ўзбекистон Республика Маданият вазирлиги Маданий мерос департаменти томонидан тасдиқланган 2020 йил учун маданий мерос объектларида археология ва консервациялаш ишларини, шунингдек реставрация ва қайта тиклаш ишларини олиб бориш бўйича Дастурига асосан Бухоро вилоятидаги энг оғир аҳволда бўлган 12 та маданий мерос объектларида қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилди.

Бухоро шаҳридаги “Намозгоҳ”, “Равғангарон”, “Хўжа Калон”, “Қуйи Хонақо”, “Кунжак”, “Лаби Ҳовуз Қози Калон” масжидлари ҳамда “Тошсарой”, “Кўкалдош” ва “Чуқур” мадрасалари, шунингдек Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасининг Токи-Миёна дарвозахонаси қолдиқлари, Шофиркон туманидаги “Хўжа Ориф ар-Ревгарий” (Моҳитобон) мажмуаларида реставрация-таъмирлаш ишлари учун маблағлар ажратилди.

Ҳозирги кунда мазкур обектлар ҳудудида янги туристик мавсумгача тайёрлаш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шерзод Камалов 05.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • Шукуров Дониёр Ҳакимович says:

    Ассалому алейкум ҳурматли “Bukhara news” Бухоро вилояти Вобкент тумани марказидаги Вобкент МФЙ И.Бухорий кўчаси 29 уйда истиқомат қиламан. Уйимнинг ёнида 20 йилдан буён ҳароба ҳолатига айланган “Куҳна ҳаммом” мавжуд. Ҳозирда жуда аянчли, ташландиқ аҳволга келиб қолган, марказ кўркини бузиб турган мазкур объект маданий мерос таснифига киритилганлигини ёки киритилмаганлигини аниқлашда ёрдам беришингизни сўрайман. Киритилган тақдирда қачон реставрация ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шу масалага ойдинлик киритишда ёрдам беришингизни сўрайман, жавоб учун олдиндан раҳмат.

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?