Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода “Боланинг соғлом овқатланиши ҳафталиги” юқори савияда ўтказилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода “Боланинг соғлом овқатланиши ҳафталиги” юқори савияда ўтказилмоқда
Бухоро

Бухорода “Боланинг соғлом овқатланиши ҳафталиги” юқори савияда ўтказилмоқда

21.04.2023 283
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Президентимизнинг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сонли қарорининг амалдаги ижроси юзасидан жорий йилнинг 19 апрель кунидан Республикамизда, жумладан Бухоро вилоятида ҳам “Боланинг соғлом овқатланиши ҳафталиги”ни юқори савияда ўтказилмоқда.
Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли кўрсатмасига мувофиқ, 2023 йилнинг 19 – 29 апрель кунларида “Боланинг соғлом овқатланиши ҳафталиги” ўтказилиши ва бунда 6-23 ойлик чақалоқлар учун мўлжалланган озуқа – “Микронутриент кукун”ларининг патронаж ҳамширалари томонидан бепул таъминланиши белгиланган.
Мазкур тадбирни юқори савияда ташкиллаштириш мақсадида дастлаб, бошқарманинг амалий семинари ўтказилиб, ҳудудий тиббиёт бирлашмаларининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда амбулатория-поликлиника хизмати бўйича ўринбосарлари, бош педиатрлар, бош ҳамширалар ва патронаж ҳамшираларга 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш учун микронутрентли қўшимчалар билан таъминлаш босқичлари ҳамда она сутининг бола саломатлиги учун афзалликлари тўғрисида батфсил тушунчалар бериб ўтилди.


Шу билан бирга, Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тақсимоти асосида ушбу тадбир доирасида жами 38 454 ўрам 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш учун микронутрентли қўшимчалар ҳудудий тиббиёт бирлашмаларига тарқатилди. Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларидан тиббий бригада патронаж ҳамширалари томонидан микронутриент кукунларини тасдиқланган 6-23 ойлик болалар рўйхатлари асосида оналарга бепул етказиш ва уни уй шароитида тайёрлаш бўйича индивидуал машғулотларни ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. 
Шунингдек, тиббиёт ходимлари томонидан хонадонларда “Ёш оналар мактаби” машғулотларида ёш оналар ва боланинг оила аъзолари билан 6 ойликкача болаларни мутлоқ она сути билан боқилишининг боланинг ақлий ва жисмоний ривожланишидаги аҳамияти ҳамда 6 ойликдан бошлаб болаларни қўшимча овқатлар билан тўғри овқатлантирилишини таъминлаш, уни парваришлаш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, “Бир ёшгача болалар овқатланиши” ва “Болани парваришлаш ва ривожланиши учун услубий қўлланмалар” асосида тиббий-тарғибот ишлари олиб борилиб,  ҳафталик байрамона тарзда ўтказилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, тадбир якунига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бухоро вилоятига яна 8251 нафар болаларни қамраб олишга етарли бўлган 49 506 ўрам микронутриент кукунлари, яъни мультивитаминли қўшимчалар тақдим этилиб, бу каби тизимли ишлар давоб эттирилади.
 
Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари
Хушнуд Абдукаримович Жалилов

Шерзод Камалов 21.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 238
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 195

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?