Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Х.(муқаддам судланган) бошқа бир фуқаро А.Ж.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган видео ва фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.