Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Р. бошқа бир фуқаро Е.ни танишлари ёрдамида вилоят Перинатал марказига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олганлиги, шунингдек, фуқаро З.га чет давлатдан стомотологик ускуна келтириб бериши эвазига 4 000 АҚШ доллари ва 11,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.