Бухорода байдарка ва каное эшкак эшиш спорт мажмуаси барпо этилмоқда

 Бухорода байдарка ва каное эшкак эшиш спорт мажмуаси барпо этилмоқда

Жорий йилнинг 26 октябр куни Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари, туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Шахриёров ҳамда тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида сув спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли “Озеро” сув ҳавзасида байдарка ва каное эшкак эшиш спорт мажмуаси қурилишининг бугунги кундаги ҳолати билан танишиш ва юзага келаётган муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида мажмуа қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

Маълумот ўрнида, умумий лойиҳа қиймати 5,3 млрд. сўмни ташкил этувчи мазкур лойиҳа жорий йил ноябр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Мониторинг давомида қурилишда юзага келган муаммоларни бартараф этиш ҳамда белгиланган муддатларда мажмуани фойдаланишга топшириш юзасидан бошқарма бошлиғи Ботир Шахроёров томонидан тегишли вилоят ташкилотлар масъулларига топшириқлар берилди.

Вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси Матбуот хизмати

Мавзуга оид