Жорий йилнинг 22-май куни тахминан соат 11:00 ларда номаълум шахс, Бухор шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган «Агробанк» АТ Бухоро филиали биноси олдида очиқ ҳолатда қаровсиз қолдириб кетилган 1984-йилда туғилган З.Ж. га тегишли бўлган Дамас русумли автомашина ичида бўлган 20.000.000 сўм нақд пулларни яширин равишда ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, жиноятни содир қилган шахс аниқланди.
Жиноятни Бухоро шаҳар А.Набиев кўчасида яшовчи, 1966-йилда туғилган Э.Ф. содир қилганлиги фош этилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.