Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода аҳоли норозилигига сабаб бўлган зовур муаммосини вилоят ҳокими ҳал қиладиган бўлди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода аҳоли норозилигига сабаб бўлган зовур муаммосини вилоят ҳокими ҳал қиладиган бўлди
Бухоро

Бухорода аҳоли норозилигига сабаб бўлган зовур муаммосини вилоят ҳокими ҳал қиладиган бўлди

08.07.2022 512
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Шофиркон туманидаги “Шибирғон”, “Султонобод”, “Дўрмон” ҳамда Ғиждувон туманидаги “Гулистон”, “Кўлижаббор” маҳаллаларини кесиб ўтувчи Абдуллахон зовуридан қарийб бир йилдан бери қизил рангли сув оқаётгани одамларни ташвишга солган. Яқин атрофда қассоб бўлиб, у бир кунда бир нечта қорамолларни сўйиб, қонини шу зовурга оқизиб юборар экан, деган гап-сўзлар ҳам тарқалган.

Аниқланишича, ҳудуддан 1,5 километрча узоқ масофада жойлашган Ғиждувон туманидаги “Парвоз Ҳумо равнақ” ип-йигирув фабрикасида кимёвий моддалар билан ювиладиган рангли матолардан чиққан сув канализация орқали зовурга йўналтирилган. Иншоотда йиғилган сувлар етарлича тозаланмай, тўғридан-тўғри зовурга оқизиб келинган. Аҳолининг билдиришича, маҳалладаги пахтазор, буғдойзор ва одамларнинг томорқа ерлари, қорамоллари иложсизликдан қизил рангли сув билан суғорилган. Вилоят ҳокими аввалроқ мутасаддилар билан ҳолат жойига чиқиб, вазиятни кўрган. Бироқ, масъуллар вилоят ҳокимига ёлғон маълумот бериб, бошқа манзарани кўрсатган.

Шундан сўнг Ботир Зарипов ташаббуси билан Ғиждувон ҳамда Шофиркон туманлари кесишмасидаги Абдуллахон зовурини тозалаш, сизот сувлар чўкиндисидан ҳосил бўлган лой ва балчиқларни олиб кетиш ишлари бажарилган.

ХЕШТЕГ: #Бухоро_вилоят_ҳокимлиги
Шерзод Камалов 08.07.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?