Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. фуқаро Ш.С.ни 15 минг АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига жўнатишини айтиб, олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.