Бухорода 200 минг кўчмас мулк объектида камида 3 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, 600 мегаватт қувват яратиш мумкин. Бу билан вилоят электр истеъмолининг яна 20 фоизи иқтисод бўлади.
Лекин, ҳозиргача 2 минг хонадон ва 750 та тадбиркор панеллар ўрнатган бўлса-да, тармоққа берилган электр учун бор-йўғи 292 тасига пули тўлангани танқид қилинди. Оқибатда панель ўрнатганлар рағбат сезмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга хонадон, маҳалла, панель ўрнатувчини бир-бирига боғлаб, аҳолига тушунтириш, панель қўйганларга тўловларни ўз вақтида тушириш ишларини ташкил қилиб, йил якунигача кескин ўзгариш қилиш топширилди.
Бухорода 900 миллион киловатт электр ва 400 миллион куб метр газнииқтисод қилиш имкони бор. Бу умумий истеъмолнинг 20 фоизига тенг.
Фикр билдириш
Фикр билдириш