Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаролар О.Ю ва Ж.Н. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, ваколатли танишлари орқали уни Бухоро технология институтига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилишиб, шундан, 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Ю. ва Ж.Н.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.