Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йилнинг 28 май куни соат 04:00 ларда Шофиркон тумани “Денов” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.Ш. исмли шахс маҳалладошлари 2001 йилда туғилган С.С., 1993 йилда туғилган О.И. ҳамда 1979 йилда туғилган У.Ҳ. лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб шу маҳалланинг Денов қишлоғида яшовчи 1983 йилда туғилган Х.О.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда девордан ошиб тушиб кириб, хонадон айвонида ноқонуний равишда таркибида тилла зарралари бўлган тупроқни ювиш билан шуғулланаётган, ишчи бўлиб ёлланган 2006 йилда туғилган вояга етмаган Н.Ш. га ҳужум қилиб, унинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қасддан уриб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра енгил шикаст етказиб, баҳоси тахминан 10.000.000 сўмлик ярим тайёр ҳолатдаги тилла зарраларини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБга келиб тушган хабар асосида олиб борилган тезкор техник ҳамда суриштирув ҳаракатлари давомида босқинчилик қилган жиноий гуруҳ аъзоларининг барчаси қўлга олиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.