Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода 4 млн 183 минг гектар ер кадастр ахборот тизимига киритилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода 4 млн 183 минг гектар ер кадастр ахборот тизимига киритилди
Бухоро

Бухорода 4 млн 183 минг гектар ер кадастр ахборот тизимига киритилди

14.09.2022 311
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Юртимизда охирги йилларда ер ва мулк муносабатларини тартибга солишнинг янги механизми яратилгани одамларни қийнаб келаётган кўпгина муаммоларга ечим бўляпти.
Бу борада ўтган даврда 42 та меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилгани кадастр тизимини бутунлай янги босқичга олиб чиқди. Биргина соҳага энг замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиниши ҳамда Миллий геоахборот тизимининг йўлга қўйилиши ерни асраб-авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш ҳамда ер ажратишни шаффофлигини таъминлаш тизими яратилди.
Хусусан, бугунги кунда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан давлат хизмати марказлари орқали 8 та давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди ҳамда мазкур хизматлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интеграция қилинди. Натижада мулкдор уйидан чиқмаган ҳолда барча ишларни бажариш имконига эга бўлди.  
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (УЗКАД тизими) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланди.
Бунда:
—УЗКАД тизимига Гаров реестри, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри, тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри, Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестри, «Давлат мулки» ахборот тизими, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари реестри, лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрлари ва кўчмас мулк объектларига оид маълумотлар юритилаётган бошқа барча давлат ахборот тизимлари интеграция қилиниши ҳамда реал вақт режимида онлайн маълумот алмашинуви йўлга қўйилиши;
—кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш УЗКАД тизимидаги маълумотлар асосида амалга оширилиши, кўчмас мулк ҳақида ушбу тизимда бўлмаган бошқа маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмаслиги, маълумотларнинг ҳаққонийлиги давлат томонидан кафолатланиши;
—Кадастр агентлиги қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимларида давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни ҳар бир кўчмас мулк объектини босқичма-босқич идентификациялаган ҳолда УЗКАД тизимига тўлиқ ўтказилиши белгиланди.
Бухоро вилоятида ҳозирда 514 минг 979 та кўчмас мулк қайд қилинган. Шундан 412 минг 405 таси якка тартибдаги уй-жойлар, 66 минг 672 таси кўп хонадонли уйлардаги хонадонлар ҳамда 35 минг 902 та нотурар жойлар ҳисобланади. Жорий йилнинг 8 ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан юқоридаги тизимлар орқали 48 минг 881 та буюртмалар қабул қилиниб, белгиланган тартибда ижроси таъминланди.
“Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш интеграциялашган тизими” (УЗКАД) ишлаб чиқилиб, вилоятнинг жами 4 млн 183 минг гектар ери (қишлоқ хўжалиги 3 млн 441 гектар, ўрмон фонди 580 минг 605 гектар, табиатни муҳофаза қилиш ерлари 17 минг 958 гектар) ёки 94 фоизи “Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими”да электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилди. Шундан 3 млн 805 минг 732 гектар (қишлоқ хўжалиги 3 млн 239 минг 19 гектар, ўрмон фонди 5 млн 487 минг 55 гектар, табиатни муҳофаза қилиш ерлари 17 минг 958 гектар) 55 минг 142 та ер участкаларидан фойдаланувчилар кесимида кадастр йиғма жилдлари шакллантирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларини очиқ электрон танлов натижалари асосида кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган тизими орқали умумий 5 минг 194 гектар 34 минг 798 та жисмоний шахслар номига давлат рўйхатидан ўтказилди.
Кадастр соҳасида фуқароларнинг ишончини оқлаш, уларнинг ҳурматини қозониш борасида аниқ ва сифатли хизмат кўрсатиш, шунингдек, ернинг ҳар бир қаричи халқимизга манфаат келтириши йўлидаги фаолиятимизни давом эттирамиз.
Амриддин Тойиров,
Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи

Шерзод Камалов 14.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 34
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 43

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?