USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Бухорода 33,9 минг нафар ёшлар ишсиз

 Бухорода 33,9 минг нафар ёшлар ишсиз

Бухоро вилоятида 113,2 минг аҳоли иш билан банд бўлмаган фаол иш қидирувчи бўлиб, ишсизлик даражаси 13 фоизни ташкил қилади. 33,9 минг нафар ёшлар ишга жойлаштиришга муҳтож. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси 15,2 фоизни ташкил этмоқда.
Жорий йилнинг 9 ойида меҳнат органлари томонидан 18,1 минг нафар ёшларга хизмат кўрсатилди. Хусусан, 7,1 минг нафар ёшлар доимий иш жойларига жойлаштирилди. 0,9 минг ёшлар касбга ўқитилди. 1,3 минг ёшлар ишсизлик нафақаси билан таъминланди. 1,5 мингга яқин ёшларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди. 7,3 мингдан ортиқ ёшлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 5,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ молиялаштирилди.

Мавзуга оид