Бухоро вилояти ҳокими имзолаган ҳужжатга кўра, Жондор ва Когон тумани ҳокимлари ҳайфсан олган.
Ҳужжатга кўра, Жондор тумани хокими Санъатилло Ҳикматов ва Когон тумани хокими Муҳитдин Эсанов ҳайфсан жазоси билан жазоланган.
Бунга сабаб сифатида уларнинг тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни қониқарсиз ташкил этгани кўрсатилган.