USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Бухорода 15 млн сўмдан ортиқ «Ишсизлик нафақаси» ўзлаштирилаётганлиги аниқланди

Бухорода 15 млн сўмдан ортиқ "Ишсизлик нафақаси" ўзлаштирилаётганлиги аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларага қарши курашиш Департаменти Бухоро вилояти бошкармаси ва ДХХ Бухоро вилоят бошкармаси ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро М.Б.нинг аризаси юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда, Бухоро туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ф.С. “Кўчкўмар” МФЙдаги 2 нафар фуқароларга 2020 йилнинг июнь ойда берилиши лозим бўлган 600,0 минг сўмлик “Ишсизлик нафақаси” пулларни ўз вақтида бермасдан, эҳтиёжлари учун ишлатиб, мазкур пулларни орадан икки ой ўтганидан сўнг 2020 йил 14 август куни бераётган вақтда ушланиб, ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, Бухоро туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида тумандаги жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши танлов асосида ўрганилганиб, марказ мансабдор шахслари томонидан 2020 йил январь-июль ойларида 10 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб қилинганлиги ҳақида сохта буйруқлар ҳамда январь-июль ойлари давомида уларнинг номига сохта далолатномалар ва иш вақти табеллари расмийлаштириб, жами 15 млн. 50 минг 399 сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Бухоро туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб борилиши учун Бухоро туман прокуратурасига юборилган. Жиноят иши доирасида тафтиш ўтказилмоқда.

Мавзуга оид