Бухорода ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Н. давлат захирасидаги 2 сотих ер майдонига тегишли ҳужжатларни номаълум шахслар орқали қалбакилаштириш йўли билан турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб, ушбу ер майдонини ўзаро оғзаки келишувга кўра, фуқаро Ж.Ж.нинг номига ишончнома бериш орқали 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.