Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Н.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Г. ҳудудий тижорат банки филиалининг собиқ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, корхонага 2019 йилда ажратилган кредит таъминоти учун гаровга қўйилган меҳмонхона биносини қайта гаровга қўйиб, сунъий равишда қиммат нархда баҳолатиб, қўшимча бино қуриш учун яна 900 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, банк филиалининг жами 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.