Аниқланишича, фуқаро юк машинасига 19 турдаги 7016 дона салютларни юклаб, уларни $83 мингга сотмоқчи бўлган вақтида ушланган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс юк автотранспорт воситасига ортилган пиротехника воситаларини 83 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 50 минг АҚШ долларини қабул қилиб олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга ушбу ҳолатда олиб қўйилган пиротехника воситаларининг умумий қиймати 1 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.