Ушбу анжуман давомида Америка қўшма штатлари, Европа ва Осиё мамлакатлари, жумладан Озарбайжон, Германия, Италия, Ҳиндистон, Молдова, Россия, Руминия, Туркия, Полша, Хитой ва Ўзбекистон давлатининг етакчи мутахассисларининг 90 дан ортиқ долзарб мавзулардаги маърузалари тингланди. Анжуманда 250 дан ортиқ мутахассис врачлар бевосита ва мингдан ортиқ киши онлайн тарзда қатнашдилар. Масофа, эпидемиологик вазият ва бошқа сиёсий, ижтимоий-иқтисодий шароитларга қарамай, ушбу анжуманга жаҳон даражасидаги энг таниқли мутахассислар иштирок этдилар. Булар қаторида академик С.Ф. Багненко, проф. Башар Жандер (Туркия), проф. Карим Сажади ва Саида Сажади (Дрексел университети, АҚШ) ва кўплаб таниқли мутахассислар, шунингдек, ҳамкорлар -Жаҳон банки лойиҳаси Элвира Анадолу хоним, GIZ ҳамжамиятининг (Германия) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Корнелия Беккер хонимлар ташриф буюрдилар.
Анжуман давомида хорижий ва махаллий етакчи мутахасислар томонидан маҳорат дарслари ташкил килиниб, 53 нафар беморларга замонавий кам-инвазив даволаш усуллари қўлланилиб турли хилдаги амалиётлар ўтказилди ва саломатлиги тикланди. Шунингдек, илмий-амалий анжуман давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ва Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари уюшмаси ўртасида ҳамда Академик И.П. Павлов номидаги биринчи Санкт-Петербург Давлат тиббиёт университети орасида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.Тузилган ўзаро меморандумлар натижасида 2023 йил ноябрь ойида 6 нафар мутахасисларимиз Туркия давлатининг етакчи клиникаларида, 5 нафар мутахасисларимиз эса Академик И.П.Павлов номидаги биринчи Санкт-Петербург Давлат тиббиёт университетида ўз соҳа йўналишлари бўйича билим малакалари ва тажрибаларини ошириш мақсадида юборилади. Мутахассислар орттирилган тажриба ва билимларини бевосита Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали амалиётида тадбиқ қилишни ўз олдларига мақсад қилиб қўйдилар. Бу каби тадбирлар анъанавий тарзда давом эттирилади.