Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Бухоро давлат университети талабаси Ю.Ш. фуқаро Б.нинг қўшни Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини ўзи таълим олаётган университетнинг жисмоний тарбия факультетига кўчиртириб бериш эвазига 22 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 5 млн сўми ашёвий далил сифатида олинган.Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Menda xam shunga uxshash xolat mavjud. Qayerga merojaat qilsam bo’ladi???