USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Бухорода ҳарбий парад ўтказилди

Бухорода ҳарбий парад ўтказилди

Бухоро шаҳрида 14 январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар паради ўтказилди. Шаҳарнинг Ислом Каримов кўчасидаги «Ситора» боғи олдидан бошланган ҳарбийларнинг саф намойиши ҳамда ҳарбий техникалар паради Абу Али ибн Сино ва Абу Ҳавзи Кабир кўчалари орқали Арк қўрғони томон ҳаракатланди.

Бухорода ҳарбий парад ўтказилди

Парадда вилоятдаги ҳарбий қисм аскарлари, пиёда ва отлиқлар, бронетранспортёрлар, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти спорт-техника клубининг авто ҳамда мотоҳаваскорлари иштирок этишди.

Шунингдек, «Арк» қўрғони олдидаги майдонда ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Фестивалда бадиий-кўргазмали дастурлар, ҳарбий хизматчиларнинг саф кўриги ҳамда ҳарбий техникалар намойиши бўлиб ўтди.

Мавзуга оид