USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Бухорода қанча бюджет маблағлари асоссиз сарфлангани маълум бўлди

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда маҳаллий бюджетлар маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд сўм миқдорида камомад ва қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Бюджет пулларини асоссиз сарфлаган ҳудудлар қаторида Бухоро вилояти ҳам бор.

▪️Қашқадарё — 26,1 млрд сўм;
▪️Андижон — 19,8 млрд сўм;
▪️Сурхондарё — 16,5 млрд сўм;
▪️Фарғона — 14,4 млрд сўм;
▪️Тошкент — 13,2 млрд сўм;
▪️Жиззах — 13 млрд сўм;
▪️Самарқанд — 13 млрд сўм;
▪️Сирдарё — 12,9 млрд сўм;
▪️Наманган — 12 млрд сўм;
▪️Хоразм — 6 млрд сўм;
▪️Бухоро — 3,6 млрд сўм;
▪️Навоий — 2,4 млрд сўм;
▪️Тошкент шаҳри — 13,8 млрд сўм;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси — 8,1 млрд сўмлик қонун бузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

Мавзуга оид