Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация Қилиш (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Осиё инфратузилма инвестициялари банки 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 248,40 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратади.
“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти лойиҳанинг сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши ҳамда ОИИБнинг қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Бухоро вилоятининг лойиҳа билан қамраб олинмаган ҳудудларида жами 1157,2 км ичимлик сув ва 117,3 км оқова сув тармоқлари, жумладан, Жондор туманида 409,3 км, Пешку туманида 305,9 км ва Ромитан туманида 442 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда Бухоро шаҳрида 117,3 км оқова сув тармоқларини қуриш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.