Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги раҳбари Бахтиёр Хайдаров Бухоро вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги йирик саноат корхоналари фаолияти, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида саноатни диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини ошириш ҳамда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф доирасида жами 8 та саноат объекти фаолияти билан яқиндан танишилди:
⚫️ “BUXARA REAL MOTO” МЧЖ: Трицикл ва квадроцикллар ишлаб чиқариш ташкил этилган. 2026 йилда 60 млрд сўмлик 2,5 минг дона, 2027 йилда эса 65 млрд сўмлик 2,6 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
⚫️ “PETROCHEM BUKHARA” МЧЖ: Газойл, мотор мойлари, бензин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилмоқда. 2026 йилда 12 млрд сўмлик 1,1 минг тонна, 2027 йилда эса 13 млрд сўмлик 1,5 минг тонна маҳсулот режалаштирилган.
⚫️ “SULPHOTECH” МЧЖ: Азот, фосфор ва калий компонентлари асосида комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. 2026 йилда 18 млрд сўмлик 73 минг тонна, 2027 йилда эса 20 млрд сўмлик 75 минг тонна маҳсулот кўзда тутилган.
⚫️ “TEKHNOCHEM” МЧЖ ҚК: Бензол фракцияси ва ароматик углеводородлар аралашмаси ишлаб чиқариш лойиҳаси. 2026 йилда 194 млрд сўмлик 15 579 тонна, 2027 йилда эса 387 млрд сўмлик 31 033 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш кутилмоқда.
⚫️ “XIANGYANG GROUP” МЧЖ ХК: Саноат қоғози, гофрировка қилинган қоғоз ва гофракартон ишлаб чиқариш. 2026 йилда 100 млрд сўмлик 10,4 минг тонна, 2027 йилда эса 110 млрд сўмлик 11,5 минг тонна маҳсулот белгиланган.
⚫️ “KOGON MARS PLYUS” МЧЖ: Нефт-газ соҳаси учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмоқда. 2026 йилда 194 млрд сўмлик 1,1 минг тонна, 2027 йилда эса 21 млрд сўмлик 1,2 минг тонна маҳсулот режа қилинган.
⚫️ “SILK ROAD INNOVATION GROUP” МЧЖ: Инновацион гидроизоляция маҳсулотлари ишлаб чиқариш. 2026 йилда 11 млрд сўмлик 150 минг кв метр, 2027 йилда эса 12 млрд сўмлик 165 минг кв метр маҳсулот кўзда тутилган.
⚫️ “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси”: Махсус саноат парки ҳудудда саноат кооперациясини ривожлантириш ва янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.
✔️ Ташриф якунида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш ва экспортбоп маҳсулотлар улушини кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бухоро вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш

