Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.З. қонунга хилоф равишда “Майнинг ферма” фаолияти билан шуғулланиб келиб, ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 10 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, давлат ва жамият манфаатларига 531,4 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Ш. ўз уйида 5 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, давлат ва жамият манфаатларига 328,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда