Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Н. ва Ф. Бухоро Давлат тиббиёт институти декан ўринбосари Р.Р. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.нинг Қозоғистон Республикасидаги тиббиёт олийгоҳида ўқийдиган ўғли Р.нинг ўқишини Бухоро Давлат тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 12 минг АҚШ долларини олишиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Текширув давомида, Р.Р. ва Ф.лар фуқаро М.дан олган 12 минг АҚШ доллари эвазига Ф.нинг бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинани Бухоро шаҳридаги “Шайх” ресторани олдида М.га топширган вақтида ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.