Бухоро вилоятида фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

 Бухоро вилоятида фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро С.ни танишлари ёрдамида Тошкент молия институтига иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид