Бухоро туманининг “Арабхона” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 30 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари мурожаат қилди. Қабулда 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал қилинди.
Хусусан, фуқароларнинг 5 нафари ишга жойлаштирилди, 4 нафарига кредит маблағлари олиб берилган бўлса, эҳтиёжманд фуқароларга ногиронлик аравачаси берилди.
Аҳоли томонидан муддат талаб этадиган ичимлик сув, табиий газ таъминоти, йўлларни асфальтлаштириш бўйича тушган мурожаатлар юзасидан тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга назорат тартибида ҳал қилиниши учун топшириқ ва кўрсатмалар берилди.