Марафонда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Мухаммадиев, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, нуронийлар, ҳамда 2000 дан ортиқ уюшмаган ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу марафон Шофиркон туманидаги «Боғишамол» чорраҳасидан, туман маданият ва истироҳат боғигача бўлган масофада давом этди.
Шунингдек, фуқароларни ҳушёрликка ва огоҳликка чақириш мақсадида туманнинг марказий кўчалари бўйлаб »Тарғибот автокарвони” ҳам ташкил этилиб, йўл транспорт ҳодисасига учраган автомобиллар кўргазмаси ҳаркатлантирилди.