Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга ўтишини эслатиб ўтади

 Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга ўтишини эслатиб ўтади

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси тадбиркорлик субъектларининг онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга ўтишини эслатиб ўтади

Ҳурматли тадбиркорлар!
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг барчаси 2022 йил 1 январгача тўлиқ онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга ўтишини эслатиб ўтади.

Тасдиқланган графикга мувофиқ:
– 2020 йил 1 январдан – алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи 1 554 та тадбиркорлик субъектлари,
– 2020 йил 1 августдан – ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) беш миллиард сўмдан ошган 208 та тадбиркорлик субъектлари,
– 2021 йил 1 январдан – ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган 3 952 та тадбиркорлик субъектлари босқичма-босқич онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга тўлиқ ўтди.
2022 йил 1 январгача эса вилоят бўйича жами қолган
5 133 та тадбиркорлик субъектларининг барчаси – онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтиши керак эди.

Ҳозиргача уларнинг 3 494 та си онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга тўлиқ ўтди. Таҳлилларга кўра белгиланган муддатга қадар яна 1 639 та тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга ўтиши керак.

Фурсатдан фойдаланиб, барча тадбиркорларга охирги муддатни кутмасдан онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга ўтишни тавсия қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, назорат-касса техникасидан фойдаланаётган тадбиркорлар кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали белгилаган даврларда ёки ўзлари мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўлмоқдалар.

Шунингдек уларнинг ҳисоб китоби аниқ бўлиб, истеъмолчининг ҳуқуқлари тўла бажарилишига эришилмоқда.

Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 100 миллион сўмдан ошган ҳамда йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган қуйидаги тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишга ўтиш тавсия этилади.

Унутманг! Тасдиқланган графикда кўрсатилган муддатлар тугагандан кейин онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланмасдан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали чек тақдим этмаслик ёки фискал белгига эга бўлмаган чекларни тақдим қилиш — фискал хотирали назорат-касса машиналарини ёки ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик деб баҳоланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 221-моддаси, учинчи қисмига асосан бошқа шахслар номига расмийлаштирилган терминаллардан фойдаланиш 20 миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик, 20 миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мавзуга оид