USD10 427.380.00%
RUB137.90+0.92%

Бухоро вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бухоро вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 ноябрдаги фармойиши билан Бухоро вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Фармойишга асосан божхона хизмати подполковниги Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Баҳодир Қутлимуратов Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Маълумот учун, Баҳодир Қутлимуратов 1983 йил 4 апрелда Хоразм вилояти Урганч туманида туғилган. 2005-2015 йилларда Хоразм вилояти божхона бошқармаси таркибий тузилмаларида хизмат қилган. 2015-2017 йилларда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2017-2020 йилларда Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

Айни пайтга қадар Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Салимов Дониёр Баҳриддинович эса божхона институтининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Мавзуга оид