Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг байрам табриги
Бухоро

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг байрам табриги

21.10.2024 74
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Қадрли ватандошлар! Она тилимиз фидойилари!
Аввало, барчангизни Янги Ўзбекистон тарихидаги муҳим сана – 21-октабр — Ўзбек тили байрами куни ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг тарихий 35 йиллиги билан самимий муборакбод этишдан мамнунлигимни изҳор этмоқчиман.
Тил бениҳоя муқаддас ва мўътабар неъматдир. У инсонни инсон сифатида шакллантирган, тараққиёт босқичларига олиб чиққан, руҳий такомилга бошлаган, тафаккур гулшанининг дарвозаларини очган сеҳрли бир жилодир. Инсон она тили орқали дунёни ўзлаштиради, тарихини ўрганади, ўзлигини танийди, маърифатли бўлади. Шу тилда умр бўйи мулоқот қилади, фаолият юритади. Аслида бу ҳам катта бахтдир.
Ўзбек халқи ўз тарихи мобайнида она тилида иш юрита олмаган, нутқ сўзлай олмаган даврларни ҳам бошидан ўтказди. Ўзи яшайдиган маҳаллани, туғилган жойни ўз тилида номлай олмаган пайтлар бўлди.
1989 йилнинг 21-октабр кунида она тилимизга давлат тили мақоми берилди, яъни «Давлат тили ҳақида»ги тарихий Қонун қабул қилинди. Бу – фикрни эркин баён қилиш ҳуқуқи ва катта имконият – она тилида гапириш, иш юритиш, ижод қилиш демакдир. Аммо шундан кейин ҳам 30 йилга яқинроқ вақт ичида мамлакатда ўзбек тили ўзининг давлат тили сифатидаги мақомини тўла эгаллай олмади.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2019 йилнинг 21-октабр куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги тарихий Фармонни имзоладилар. Мазкур ҳужжат мамлакатда давлат тилини ривожлантириш ишларининг янада жонланишига асос бўлди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмаларида бевосита соҳа ривожи учун фаолият юритувчи маслаҳатчилар лавозими жорий этилгани, энг муҳими, 21-октабрнинг Ўзбек тили байрами куни сифатида белгиланиши она тилимиз мавқеини ошириш, унинг чинакамига Давлат тили мақомига кўтаришда муҳим дастуриламал бўлди.
Бунинг натижасида ўзбек тили бутун дунёдаги тиллар қатори ўз ўрнига, обрў ва мақомига эга бўлди.
Бунга эса яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти олий минбарида ҳурматли Президентимизнинг ўз она тилимизда сўзлаган маърузалари мисолида яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Муҳташам анжуманда тилимизнинг бошқа халқаро тиллар билан бир қаторда жаранг сочгани, тенглар ичида тенг бўлиб, ўз гўзаллигию улуғворлигини акс эттиргани барча миллатдошларимиз қалбига фахр ва ифтихор туйғуларини бағишлади.
Зеро, ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, «Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир».
Жаҳонда Она сифати билан аталадиган тушунчалар жуда кам. Булар – Онамиз, яъни волидамиз, Она Ватан ҳамда Она тилимиздир. Бу бежизга эмас. Негаки, тил – миллатнинг руҳи, бебаҳо бойлиги ва борлиги ҳисобланади. Ана шундай бебаҳо қадриятимиз ва неъматимизни асраш ва ривожлантириш эса барчамизнинг маънавий бурчимиздир.
Бу борада она тилимизнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилаётган олимларимиз, унинг нозик жилоларини бадиий асарларда акс эттираётган шоир ва ёзувчиларимиз, давлат тили сифатидаги нуфузини қарор топтириш йўлида меҳнат қилаётган маслаҳатчиларимизнинг меҳнатлари алоҳида эътирофга лойиқдир.
Азиз юртдошлар!
Барчангизни яна бир бор она тилимиз байрами билан қутлаб, тилимиз равнақи йўлидаги хизматларингизга муваффақият тилайман.
Тилимиз мавқеи ва нуфузи доимо юксалиб, юртимиз тараққиёти тобора бардавом бўлаверсин!
Жонажон Ватанимизга асло кўз тегмасин!

Шерзод Камалов 21.10.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?