Бухоро вилояти ўтказилган тезкор тадбирда контрабанда жинояти фош этилди

 Бухоро вилояти ўтказилган тезкор тадбирда контрабанда жинояти фош этилди

«Бухоро аэропорти» чегара божхона постига «Душанбе- Бухоро» йўналишидаги авиарейс билан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган Тожикистон фуқароси божхона назоратидан ўтказилганида, унга тегишли бўлган қора рангли сумкада 8 та конвалютада жами 80 дона, «Антикамень» ёзувли дори қутининг флакони ичида кўк ва оқ рангли «Трамадоль» гиёҳвандлик воситасига ўхшаш 71 дона, оқ ва қизил рангли капсула кўринишдаги 98 дона, яшил рангли капсула кўринишдаги 6 дона, оқ ва жигар рангли капсула кўринишдаги 2 дона, «СОМНОЛ Зопиклон 7,5 мг» ёзувли 7 дона таблетка, 1 дона «АCТIVE»100 мл. ёзувли, 1 дона «МEКОЛЬ» 40 г ёзувли, 1 дона «ТРИДОКС» 15г.ли ёзувли маз кўринишидаги сиқма плафонлар топилган.

Шунингдек, қўл сумкаси ичидан 4 дона «Трамадоль» психотроп таблеткаси, араб алифбосидаги ёзувлари бўлган брошюра, пайпоғлари орасидан 3 дона полиетилен бўлагига ўралган, қорамтир рангли юмшоқ-смоласимон, ўзига хос ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда, хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган диний мазмундаги аудио ва видео лавҳалар бор бўлган «Galaxy А50» русумли қўл телефони аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси (контарабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид