Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вилоятдаги судлар томонидан 2290 та жиноий иш кўрилган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 38% га кўп
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вилоятдаги судлар томонидан 2290 та жиноий иш кўрилган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 38% га кўп
Бухоро

Вилоятдаги судлар томонидан 2290 та жиноий иш кўрилган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 38% га кўп

01.11.2022 154
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги
“Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 1-бандида судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан матбуот анжуманилар ўтказиш белгиланган.


Матбуот анжумани ўтказишдан асосий мақсад – судларнинг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни тўлиқ хабардор қилиш, бу орқали суд ҳокимияти органларига ишончни оширишдан иборат.
Бундан ташқари, матбуот анжуманилар оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик томонидан муайян суд ишлари (ишни кўриш жараёни, иш натижалари ва ҳоказо)ни нотўғри талқин қилиш, ёритиш ва изоҳлашни олдини олади.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.


Матбуот анжуманида судьяларимиз томонидан юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг раҳбарлигида барча соҳаларда инсон манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган мисли кўрилмаган, кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинаётганлиги таъкидланди.
Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Матбуот анжуманида Бухоро вилоят судининг жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раислари ҳамда маъмурий суд раиси томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, 2022 йил 9 ойида кўрилган ишлар таҳлили, шунингдек, иш тоифалари таҳлили юзасидан ахборот бериши.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси 2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жами 2900 нафар шахсга нисбатан 2.290 та жиноят ишлари кўриб тамомланганлиги, бу кўрсаткич кўриб тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 629 тага ёки 37,8 фоизга ошганлигини кўрсатишини, жами 26 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганлигини;

  • фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ушбу йилда фуқаролик судларида жами 17.710 та ишлар биринчи инстанцияда кўрилган бўлиб, кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (12.805) 4.905 тага ёки 38,3 фоизга ошганлигини;
  • Бухоро вилоят иқтисодий судлари томонидан биринчи инстанция судида жами 7.288 иш кўриб чиқилган бўлиб, шундан 39 та суд буйруғи берилганлиги, кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2.424 тага ёки 33,2 фоизга камайган;
    -Бухоро вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида жами 610 (33 та 5,7 фоизга ошган) та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб тамомланган.
    Ушбу ишларнинг 30 таси ёки 4,9 фоизи бўйича иш маъмурий судловга тааллуқли бўлмаганлиги ва аризачи талабидан воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган, 28 та иш ёки 4,6 фоизи кўрмасдан қолдирилган, 231 та ёки 37,9 фоиз иш бўйича келтирилган талаблар асоссизлиги сабабли шикоят ва аризаларни қаноатлантириш рад этилган ҳамда 321 та иш ёки 52,6 фоизи бўйича судга мурожаат қилувчиларнинг талаблари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд томонидан тикланиши таъминланган.
    Ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ жами кўрилган 148 та ишнинг 44 таси қаноатлантирилган, 94 таси рад этилган, 4 таси иш юритишдан тугатилиб, 6 таси кўрмасдан қолдирилган. Ҳокимлик мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами кўрилган 30 та маъмурий ишларнинг 17 таси қаноатлантирилган, 11 таси рад этилган, 1 таси иш юритишдан тугатилган ва 1 таси кўрмасдан қолдирилган. Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 20 та хусусий ажрим чиқарилган.
    Матбуот анжуманида Бухоро вилояти судлари томонидан жиноятчилик
    ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилганлиги таъкидланди.
Шерзод Камалов 01.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 22
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 15

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?