Бухоро тумани марказида барча замонавий шарт-шароитларга эга янги «Нуронийлар ва маънавият маскани»нинг қайта таъмирдан чиқарилган биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда «Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиев, »Нуронийлар” жамғармаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Ҳусенов Самойиддин, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят болими раҳбари Пардаева Марҳабо ва туман-шаҳар болинмалари ҳамда туман нуронийлари, ёшлар, аҳолининг турли қатламлари иштирок этди.
– Мажмуадаги шароитларни кўриб, шундай юртда яшаётганимдан фахрланиб кетдим, – дейди меҳнат фахрийси Расул Ёдгоров. – Телевизорда дунёнинг турли нуқталарида содир бўлаётган нотинчликлар, табиий офатлар, айниқса, аёллар, болалар ва қарияларнинг машаққатли ҳаётини кўриб, юртимиздаги бугунги тинчлик-хотиржамлик, дориломон кунларга қайта-қайта шукрона айтамиз. Ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кўнглимизни кўтариб, умримизга умр қўшмоқда. Мажмуада кексалар учун нимаики зарур бўлса, барчаси муҳайё. Кутубхона, тиббиёт хонаси, спорт зали, фитобар, фаоллар зали, миллий услубдаги айвон – барчаси нуронийлар учун хизмат қилмоқда.
Янгидан барпо этилган «Нуронийлар ва маънавият маскани»да замонавий кутубхона, маданият ва спорт заллари борлиги кўзни қувонтиради. Келгусида ушбу маскан атрофида аҳоли учун истироҳат боғини ташкил этилиши халқ фаровонлиги учун хизмат қилиши айтилди.
Бухоро туманида Нуронийлар ва маънавият масканининг янги таъмирдан чиқарилган биноси фойдаланишга топширилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш