Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро туманида Коронавирусга қарши курашаётган 45 нафар тиббиёт ходими рағбатлантирилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > Бухоро туманида Коронавирусга қарши курашаётган 45 нафар тиббиёт ходими рағбатлантирилди
Саломатлик

Бухоро туманида Коронавирусга қарши курашаётган 45 нафар тиббиёт ходими рағбатлантирилди

04.08.2020 35
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон републикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652 сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан бугун, 3 августь куни тумандаги карантин зонасида ўз соғлиғини аямасдан, халқ олдидаги масьулият, ватанпарварлик, фидоийлик каби хислатларни ўзларида намоён этиб, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулокотга киришиб, уларнинг оёққа туришларига катта ҳисса қўшган 45 нафар тиббиёт ходимларига 659,3 миллион сўм  миқдорида махсус рағбатлантириш ва қўшимча кунлик тўловлар тўлаб берилди.

Жумладан ўтган 14 кунлик фаолияти даври учун барча солиқлардан ташқари 11 нафар шифокорга 25 миллион сўмдан, 20 нафар ҳамшира ва лаборантларга 15 миллион сўмдан, 9 нафар кичик тиббиёт ходимларга 10 миллион сўмдан ҳамда 5 нафар бошқа ходимларга 5 миллион сўмдан накд пул шаклида ойлик маошлари рўйхат асосида тўлиқ тўланди.

Тўловлар туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли поликлиникасида ходимларнинг 14 кунлик фаолияти тугаши муносабати билан тарқатилди.

-Биз, ўз фаолиятимиз давомида энг замонавий тиббий муолажалар орқали беморларни даволаш баробарида уларга руҳий мадад бердик, куну-тун уларнинг ёнларида бўлдик – дейди шифокор Дилнавоз Адизова. Хизматларимиз бесамар кетмади. Улар бирин-кетин шифо топиб, ўз оиласи, яқинлари бағрига қайтишмоқда. Шахсан мен хизмат фаолиятимиз юқори даражада қадрланаётгани учун давлатимиз раҳбари ва халқимиздан миннатдорман.

Тўловлар вилоят прокуратураси, вилоят молия бошқармаси, вилоят ғазначилик бошқармаси, туман ҳокимлиги ва туман молия бўлими ходимлари иштирокида ўз эгаларига топширилди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз айни вақтда туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 100 нафар беморлар стационар даволанмоқда.

Уларни даволаш учун эса бугун ҳамкасблари билан ўрин алмашувдан сўнг 12 нафар шифокор, 20 нафар ҳамшира ва 13 нафар кичик тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

ХЕШТЕГ: коронавирус
Шерзод Камалов 04.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 498
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 480

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?