Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.П. фуқаро Ф.Д.нинг ишончиги кириб, уни танишлари ёрдамида “L.” МЧЖнинг вилоят филиалига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Р.П.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.