Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро тумани «Ойбек» маҳалласи ҳудудида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро тумани «Ойбек» маҳалласи ҳудудида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди
Бухоро

Бухоро тумани «Ойбек» маҳалласи ҳудудида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди

18.07.2024 86
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 июнь куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун «Ўктам Иброҳим Тўқли» фермер хўжалигида туман сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокими Анваржон Очилов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими масъуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳалла вакиллари ҳамда муаммоси бор ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олганлар сўнги йилларда мамлакатимизда, хусусан Бухоро туманида ёшлар сиёсати соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида қисқача айтиб ўтди. Учрашув давомида ёшлар сектор раҳбарлари билан самимий мулоқот қилиб, ўзларининг ташаббус ва таклифларини билдиришди.

Очиқ, самимий тарзда кечган мулоқотда деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдони ажратиб бериш, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш, контракт тўловини тўлашда кўмаклашиш, даволаниш харажатларини қоплаш бўйича тушган мурожаатлар тегишлилиги бўйича йўналтирилди.

Таклиф ва мурожаатларининг 8 таси жойида ҳал қилинди, 3 та мурожаат бўйича йўл-харитага киритишга топшириқ берилди ҳамда 1 та мурожаат муддат талаб қилиши айтиб тушунтириш берилди.

Шерзод Камалов 18.07.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?