Бухоро вилояти прокуратураси, вилоят ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида фуқаро Х.Т. Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 1,5 гектар боғдорчилик йўналишидаги ер майдонини 42 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ерга оид тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.