Рамазон ҳайити арафасида Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраевнинг ташаббуси билан турли соҳаларда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.
Жумладан, бугун туман халқ таълими бўлими мудири Шамшод Садуллаев кўп йиллар халқ таълими тизимида фаолият юритган меҳнат фахрийлари, нуроний устозлар хонадонида бўлиб, уларни байрам билан табриклаб, совғалар улашди.