Туман ҳокими Анваржон Очилов «Работиқалмоқ» маҳалласидаги “Шейхан этно-маркази» фаолияти билан танишди.
Бухоро тумани Бухоро вилоятининг сайёҳлик салоҳияти бой ҳудудларидан бири ҳисобланиб, у Бухоро шаҳрига ҳам яқин масофада, халқаро магистраль йўл бўйида жойлашган. Бундан ташқари туманда “Шейхан этно-маркази« ва «Нақшбанд» ҳунармандчилик марказларининг ташкил этилганлиги хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайишига сабаб бўлмоқда.
“Шейхан этно-маркази» ёзги ва қишки ҳовлидан иборат. Лойиҳа қиймати 400 минг АҚШ доллари бўлган бу маскан 15 сотих ерда барпо этилган бўлиб, келадиган хоҳ маҳаллий, хоҳ хорижий сайёҳ бўлсин, ушбу марказ фаолиятида бевосита ўзи ҳам иштирок этиши мумкин. Бу ерда миллий-этник таомлар тайёрланиши бўйича мастер-класслар ҳам ташкил этилган.
Туман ҳокими «Шейхон» қишлоғи бошқа ҳудудлардан фарқли равишда табиати мафтункорлиги ва фойданилмаган имкониятлар кўп эканлигини такидлаб, марказда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун яратилаётган шароитларни кўздан кечирди ва марказ фаолиятини кенгайтириш бўйича керакли тавсияларини берди ҳамда «Шейхон» қишлоғи келажакда туманимизнинг янгича туристик салоҳиятини номоён қилувчи кўзгу бўлишини такидлади.