Мазкур мурожаатга асосан 2023 йил 12 октябрь куни шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими соҳа мутахассислари тадбиркор Ш.Эргашев иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш юзасидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги (ҳозирги Мактабгача таълим агентлиги), Бухоро вилоят ҳокимлиги ва тадбиркор (Ш.Эргашев) ўртасида 2018 йил 11 июлда тузилган уч томонлама битимда муассаса битим муддати тугагунга қадар бошқа мақсадда фойдаланиши таъқиқланиши киритганлиги ҳақида тушунтириб ўтилди. Тадбиркор томонидан 2020 йил коронавирус пандемияси сабабли бино қурилиши тўхтатиб қўйилгани маълум қилинди Тадбиркор Ш.Эргашев ушбу бинодан бошқа мақсадда фойдаланиш нияти йўқлигини билдирди. Бундан ташқари тадбиркорга бегоналар бинога кирмаслиги учун бино атрофини ўраб қурилиш ишларини давом эттириш бўйича тавсиялар берилганлигини маълум қиламиз.
Бухоро шаҳар “Дўстлик” МФЙ Турди Фароғий кўчасида қурилаётган ДХШ асосидаги “Дочки синочки” НТМ раҳбари Ш.Эргашев фаолиятидан норози бўлиб қилган мурожаат ўрганилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш