Тадбирда «Бухоро вилоят ОИТС га қарши кураш маркази» мутахассиси томонидан маъруза қилинди.

Маъруза давомида ОИВ инфекцияси ва унинг юқиш йўллари, ОИВ тарқалишига қарши юртимизда олиб борилаётган профилактик тадбирлар хусусида гапириб ўтди. Ҳар қандай юқумли ва бошқа касалликларни олдини олиш учун тиббий маданиятни юксалтириш муҳимлигини, саломатлигимиз ўз қўлимизда эканлигини таъкидланди.