Бухоро шаҳрида жигар касалликларини даволаш маркази ташкил этилади

 Бухоро шаҳрида жигар касалликларини даволаш маркази ташкил этилади

Шаҳар ҳокими Жамол Носиров Ҳиндистоннинг Артемис клиникаси вакили Dr M.A Mir билан учрашиб, инвестор томонидан таклиф этилаётган 25 ўринга мўлжалланган, жигар касалликларини даволаш маркази лойиҳаси билан танишди. Қиймати 1 миллион 200 минг АҚШ долларни такшил этадиган мазкур лойиҳа Ҳиндистоннинг Артемис клиникаси билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ўз навбатида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадига йўналтирилган бундай ижтимоий лойиҳа шаҳар ҳокими томонидан қўллаб қувватланди ва бу борада ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилиши юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид