USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Бухоро шаҳрида ОИВ инфекциясини бир неча шахсларга қасддан юқтирган аёл қўлга олинди

 Бухоро шаҳрида ОИВ инфекциясини бир неча шахсларга қасддан юқтирган аёл қўлга олинди

Жорий йилнинг 1 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда, Когон шаҳар, Бирдамлик кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Х.Д. исмли аёл, 2017 йилнинг 21 декабрь кунидан бошлаб Бухоро вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга қасддан юқтирганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида огохлантирилиб, тилхат олинганлигига қарамасдан, ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганлигини била туриб, 2020 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар, 10 дан ортиқ фуқаролар Р.Ш., Р.Б., А.Ж., С.Ш., Ҳ.Б., Ш.А., М.А., Э.А., Ҳ.Д. ва бошқа шахслар билан Бухоро шаҳрининг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб, ушбу шахсларга ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш ва юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Х.Д.исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳурматли фуқаролар, бугунги кунда авж олиб бораётган ОИВ инфекциясини юқтириб олмаслик мақсадида соғлом турмуш тарзига риоя қилиб, тартибсиз жинсий муносабатларга киришмаслигингизни сўраб қоламиз.

Шунда ўзингиз, оила аъзоларингиз, яқинлар ва атрофдагиларни ОИВ инфекцияси юқишидан асраб қолган бўласиз!

Мавзуга оид