Бухоро шаҳар ҳокимига депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди

 Бухоро шаҳар ҳокимига депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди

Бухоро шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бухоро шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Дилшод Мурадович Ахмедов тасдиқланди.

Сессияда таъкидланишича 2021 йил 25 май куни Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш бўйича қарори қабул қилинган эди. Шу муносабат билан Бухоро шаҳрида бўшаб қолган 4 та округда депутатлик сайловлари ўтказилди.

Бухоро шаҳар ҳокимига депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди

Сайловда халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлигига сиёсий партиялар томонидан 20 нафар номзод орасидан 4 нафар депутат сайланди.

Бухоро шаҳар ҳокимига депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди

Сессия давомида Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши раиси этиб тайинланди. Унга Депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди.

Мавзуга оид