Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: «Бухоро нефть база» мансабдорлари 8,5 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > «Бухоро нефть база» мансабдорлари 8,5 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди
Бухоро

«Бухоро нефть база» мансабдорлари 8,5 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

26.09.2022 1.2k
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Маълум қилинишича, Бухоро вилоят прокуратурасида «Бухоро нефть база» МЧЖ мансабдор шахслари, «Sity Kemping Bukhara» МЧЖ собиқ раҳбари ва таъсисчиси Т.М. ҳамда бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтказилган терговда «Бухоро нефть база» МЧЖ собиқ бош ҳисобчиси Ғ.К. ҳамда бошқа мансабдор ва моддий жавобгар шахслари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали жамиятнинг 8,5 миллиард сўмлик жуда кўп миқдордаги нефть маҳсулотларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилгани фош этилган.

Шу жумладан, Ғ.К. жамиятда юритилган «1-C» электрон дастурига нефть маҳсулотлари учун тўлов амалга оширилгани ҳақида сохта маълумотлар киритиб, жиноий шериги Т.М. раҳбарлигида ташкил қилинган «Sity Kemping Bukhara» МЧЖ ва бошқа корхоналарга нефть махсулотларни олдиндан тўловларсиз бериб юбориш ҳамда «Бухоро нефть база» МЧЖ ҳисоб рақамидан молиявий ёрдам сифатида пул маблағлари кўчириш орқали давлатнинг 3,3 миллиард сўмлик мулкини талон-торож қилиб, ўзларининг шахсий манфаатлари учун ўзлаштириб юборган.

Аниқланишича, «Sity Kemping Bukhara» МЧЖ дастлаб Т.М. ва Ғ.К. таъсисчилигида ташкил қилинган, кейинчалик, жиноят иши қўзғатилгунга қадар жамиятнинг улушлари А.Т.га (Б.А.нинг ўғли) ва Д.Т.га (Т.М.нинг турмуш ўртоғи), у эса опаси Н.Т.га ўтказган.

Давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдордаги зарарни етказган Ғ.К. ва Т.М.га суднинг ажримига асосан «қамоққа олиш тарзидаги» эҳтиёт чораси қўлланилган. Айбланувчилар томонидан етказилган зарарнинг 5,3 миллиард сўми ундирилиб, 4 миллиард сўмлик мол-мулклари, шу жумладан «Sity Kemping Bukhara» МЧЖ номидаги мулклари хатланган.

Тергов натижасида, «Бухоро нефть база» МЧЖнинг 7 нафар мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган. Т.М. тергов органидан яширингани сабабли жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувга ажратилган.

Терговдан яширинган Т.М. ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 10 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда, жиноят ишининг Т.М. ва бошқаларга оид қисми бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #жиноят
Шерзод Камалов 26.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди
Бухоро
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин
Бухоро
Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби
Бухоро
Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди

26.04.2026 459
Бухоро

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

21.04.2026 118

Бухоро иқтисодиётида кескин юксалиш: 2026 йилнинг илк чораги сарҳисоби

20.04.2026 34
Бухоро

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

14.04.2026 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?