Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро НҚИЗда аҳолига COVID-19 га қарши умумий курашда ёрдам бериш бўйича “Биз биргаликда енгамиз!” хайрия дастурини бошлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Бухоро НҚИЗда аҳолига COVID-19 га қарши умумий курашда ёрдам бериш бўйича “Биз биргаликда енгамиз!” хайрия дастурини бошлади
Жамият

Бухоро НҚИЗда аҳолига COVID-19 га қарши умумий курашда ёрдам бериш бўйича “Биз биргаликда енгамиз!” хайрия дастурини бошлади

02.08.2020 32
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Биз биргаликда енгамиз!” хайрия дастури доирасида Бухоро НҚИЗ Бухоро вилоятидаги шифохоналарга инсонларни қутқариш учун зарур бўлган 5760 кг миқдоридаги суюқ кислородни тақдим қилди.

Ҳозирирги вақтда завод томонидан тезкор тартибда мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда инфекция юқишининг олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча ишлар амалга оширилмоқда.

Инсонлар ҳаётини сақлаб қолишнинг энг самарали усулларидан бири кислород таъминотини унга муҳтож беморларга тақдим этишдир.

Суюқ кислороднинг барча талаблар ва стандартларга мувофиқлиги тўғрисида ижобий санитария-эпидемиологик хулосани олгандан сўнг, завод тарихида биринчи марта 5760 кг миқдорида суюқ кислородга тўлдириш амалиёти ўтказилди.

Маълумот учун: кислород ишлаб чиқариш Бухоро НҚИЗ буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг (БҲГТ) азот-кислород стантцияси асосида амалга оширилади.

Завод бундан кейин ҳам Бухоро вилояти тиббиёт муассасаларига суюқ кислородни етказиб беришга тайёр.

Бундан ташқари, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бухоро НҚИЗ томонидан кислород генератор(кислород намлантиргич)лари, кардиомониторлар, пульс оксиметри, экспресс тестлар, кимёвий дори-дармон, ходимлар учун ҳимоя костюмлари сотиб олинди.

Завод томонидан хайрия ёрдами кўрсатилди, олиб келинган ускуналар ва дори воситаларининг бир қисми Қоровулбозор касалхоналарига топширилди.

Завод ишчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шартнома асосида юқори малакали мутахассис(шифокор)лар жалб қилинди.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ) учун ПЗР лабораторияси (полимераза занжир реакцияси) учун ускуналар тўплами сотиб олинди. Эндиликда барча лаборатория синовлари тезкор тартибда ўтказилади. Бу айниқса, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш пайтида жуда муҳимдир. Ўз вақтида ташхис қўйиш касалликни эрта босқичда даволаш ва эпидемия тарқалишини тўхтатишга ёрдам беради.

Бухоро НҚИЗ ва “БухороCитиМед” хусусий клиникаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига кирувчи “Муборак ГҚИЗ” МЧЖ ва “Газлинефтегазқазиболиш” МЧЖ ходимларига тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Қоровулбозор туманида қўшимча карантин ҳудудларини яратиш мақсадида Бухоро НҚИЗ томонидан Ёшлар маркази биноси ва ётоқ тўпламлари тақдим этилди.

“Бухоро НҚИЗ да COVID-19 тарқалишига қарши курашишга қаратилган “Биз биргаликда енгамиз!” дастури амалга оширилмоқда. Дастур врачларни қўллаб-қувватлаш ва саноат корхонасидаги ишчиларни оммавий тестдан ўтказиш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни ўз ичига олади”, – деб маълумот берди Бухоро НҚИЗ директори А.А. Фазилов ва юқорида қайд этилган вирусга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб қувватлаш ва тиббий муассасаларга мақсадли ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Шерзод Камалов 02.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • Насулла says:

    Каттадан катта рахмат,зарур пайтда керакли вактда амалга ошганидан хурсанд халкимиз рахмат

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?