Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта (IAQG) International Aerospase Quality Group Халқаро аэрокосмик сифат гуруҳининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта (IAQG) International Aerospase Quality Group Халқаро аэрокосмик сифат гуруҳининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди
Бухоро

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта (IAQG) International Aerospase Quality Group Халқаро аэрокосмик сифат гуруҳининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди

05.01.2023 78
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ (IAQG) International Aerospase Quality Group Халқаро аэрокосмик сифат гуруҳининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, авиация ёқилғиси етказиб берувчиси сифатида ОASIS халқаро маълумотлар базасига киритилди.

Ўзбекистон Президенти бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқаро майдонда тобора кенг эътироф этилмоқда.
“Янги Ўзбекистон”ни қуриш барқарор иқтисодий ўсиш ва сиёсий барқарорлик, аҳоли турмуш даражасини ошириш шароитида амалга оширилмоқда.

Бугун биз маҳаллий саноатни ривожлантириш учун янги имкониятлар очадиган улкан воқеа ва ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда, импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш масалалари ҳал этилмоқда, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда авиация ёқилғиси ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва Ўзбекистоннинг миллий ва халқаро ҳаво кемаларини юқори сифатли авиаёқилғи билан узлуксиз таъминлаш имкониятларини мустаҳкамлашга қаратилган, Uzbekistan GTL дан синтетик хом-ашё қабул қилиш ва Джет русумли ярим синтетик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.

Аввал хабар қилинганидек, 2022 йилнинг 14 ноябридан 2 декабрига қадар “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда AS 9100D менежмент тизими (Сифатни бошқариш тизими. Авиация, космик ва мудофаа ташкилотларига қўйиладиган талаблар) халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги бўйича сертификатлаш аудити ўтказилган эди.

Сертификатлаштириш аудити DNV (Det Norske Veritas) сертификатлаштириш органи томонидан Италиялик аудиторларни жалб қилган ҳолда “Managament certification” МЧЖ мутахассислари ёрдамида ўтказилди.

Аудитнинг асосий мақсади сертификатлаштириш кўламини кенгайтириш ва Джет А-1 авиа ёқилғиси ва Джет ярим синтетик авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бошқарув тизимининг мувофиқлигини баҳолашдан иборат эди.

Аудитнинг муваффақиятли натижаларига кўра, DNV сертификатлаштириш органи “Бухоро НҚИЗ” МЧЖни ANAB томонидан аккредитациядан ўтган ва жаҳон миқёсида эътироф этилган халқаро сертификатни олиши учун тавсия қилишга қарор қилди.

2022 йил 28 декабрь куни “Managament certification” МЧЖ директори Раҳимжон Ҳакимов “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ раҳбари Акбар Фазиловга ANAB аккредитациясига эга жаҳонда эътироф этилган халқаро сертификат ва эсдалик “Сифат белгиси”ни топширди.

Маълумот учун: ANAB (АNSI Акредитация бўйича миллий кенгаш) Шимолий Америкадаги энг йирик аккредитация органи бўлиб, 75 дан ортиқ мамлакатларда хизмат кўрсатади.

“Бухоро НҚИЗ ” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг OASIS маълумлотлар базасига киритилган ягона корхонаси бўлиб Airbus, Honeywell, Lufthansa ва бошқалар каби авиация соҳасида дунёнинг энг йирик компаниялари, жаҳондаги маҳсулот ишлаб чиқарувчилари билан бир хил рўйхатга киритилди.

Айтиш жоизки, эришилган натижа сармоядорларни жалб этиш истиқболларини яратади, шунингдек, республикамиз ва нефть-газ саноатининг жаҳондаги мавқеини юксалтиради.

Бугун эса ишонч билан айтишимиз мумкинки, мамлакатимиз саноатини давлат кўмагида ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятлар янги марраларни забт этиш борасидаги истиқболли ишларга катта туртки бермоқда.

Шерзод Камалов 05.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Доналд Трампбеш кундан бери кўринмаяпти. Тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаяпти
Бухоро
“Гиёҳвандлик – давр вабоси”
Бухоро
Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган
Бухоро
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Доналд Трампбеш кундан бери кўринмаяпти. Тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқаяпти

30.08.2025 327
Бухоро

“Гиёҳвандлик – давр вабоси”

28.08.2025 10
Бухоро

Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган

27.08.2025 28

Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади

25.08.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?