Бухоро давлат университетига ўқишга киритиш эвазига 60 миллион сўм пулларни олаётган талабалар ушланди

 Бухоро давлат университетига ўқишга киритиш эвазига 60 миллион сўм пулларни олаётган талабалар ушланди

Ўтказилган тезкор тадбирда, Ғиждувон тумани, Пахтаобод маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Тошкент Давлат Аграр Университетининг 4-босқич талабаси И.О., Самарқанд вилояти, Тошрабод маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг 3-босқич талабаси У.Ш. билан биргаликда, фуқаро Қ.Ж.ни Бухоро давлат Университетининг иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, кимёвий ишлов берилган 60 млн сўм пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид